Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтда учта туман аҳолиси вақтинча газсиз қолади

Пойтахтда учта туман аҳолиси вақтинча газсиз қолади

Фото: Xabar.uz

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» маълум қилди.

Қайд этилишча:

— Мирзо Улуғбек туманида 2021 йил 11 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Устабаева, Турон, Жасорат, Шўртепа кўчаларидаги 425 та хонадонда ҳамда ушбу манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларида;

— Яккасарой тумани 2021 йил 11 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Боғибўстон, 2-берк С. Насафий, Ҳуштепа, Яккасарой, кўчаларидаги 208 та ерли, У. Носир кўчасидаги 30 та кўп қаватли уйдаги 660 та хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги 25 та улгуржи истеъмолчилари;

— Яшнобод тумани 2021 йил 11 ноябрь куни соат 11:00 дан 17:00 гача Махтумқули кўчасидаги 14 та кўп қаватли уйлардаги 1008 та хонадонларда ҳамда ушбу манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг