Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Беҳзод Мусаевга: «Сен ҳам эплолмасанг, бу вазирликни ёпиш керак...»

Президент Беҳзод Мусаевга: «Сен ҳам эплолмасанг, бу вазирликни ёпиш керак...»

Фото: Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев 26 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда соғлиқни сақлаш тизими ҳақида гапирди. 

«Мана аввалги вазир биронта  балинсанинг главврачини танимасди. Тошкентдагисини танирди, Андижон ёки Қорақалпоғистондагисини танимасди. Сен (Беҳзод Мусаев — таҳрир) ҳаммани танишинг керак. Қишлоқ врачлик пунктиниям билишинг керак. Ҳудди маҳалла қандай пастга тушган бўлса, ўша ҚВП сенинг маҳалланг. 

Энди сен ҳам эплолмасанг тиббиётни, умуман ҳеч ким эплолмайканда Ўзбекистонда. Ёпишимиз керак экан бу вазирликни»,—деган давлатимиз раҳбари. 

Аввалроқ, президентнинг электр энергияси ўчган вақтдаги фикрлари эълон қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг