Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент "Газпром нефт" раисини қабул қилди

Президент

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни "Газпром нефт" компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди.

Россиянинг ушбу етакчи компанияси билан нефт-газ мажмуасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни тегишли "йўл харитаси"га мувофиқ ривожлантиришнинг истиқболли режалари кўриб чиқилди.

Геология-қидирув ишларини олиб бориш, мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ва кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг