Президент миллий терма жамоани ЖЧга кузатишда иштирок этади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатишда иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев «Сифатли давлат бошқаруви» дастурининг ғолибларини мукофотлаш ҳамда Миллий китобхонлик ҳаракатига старт бериш маросимларида қатнашади.
Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтади.
Куннинг иккинчи ярмида давлат раҳбари футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тантанали кузатиш маросимида иштирок этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter