Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафтадаги режалари маълум қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафтадаги режалари маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов брифинг ўтказди.

Унда бошланган ҳафтада давлат раҳбари иштирокидаги тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан:

- бугун барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот;

- эртага чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради.

Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг