Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура уч жойда валютафурушларни қўлга олди

Прокуратура уч жойда валютафурушларни қўлга олди

Фото: Прокуратура департаменти.

Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.В. фуқаро М.Х.га 4 000 АҚШ долларини 55,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. фуқаро Ш.С.га 4 000 АҚШ долларини 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ҳ. “Хўжаобод” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро С.Т.дан 3 800 АҚШ долларини 47,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг