Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Қрим кўпригидаги ҳодиса учун «жавоб бўлишини» айтди

Путин Қрим кўпригидаги ҳодиса учун «жавоб бўлишини» айтди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат Украинага Қрим кўпригидаги портлаш учун жавоб беришини айтди.

Россия ОАВлари унинг нутқидан иқтибос келтириб ўтган.

Унга кўра, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги  таклифларни тайёрламоқда.

«Aлбатта, Россиядан жавоб бўлади. Мудофаа вазирлиги тегишли таклифларни тайёрламоқда», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 17 июл куни Россия ва аннекция қилинган Қримни боғловчи кўприкда портлаш юз берди, натижада икки киши ҳалок бўлди. Кўприк жиддий шикастланди, тирбандликлар юзага келди. 

Россия ҳодисада Украинани айблаб чиқди, Киев томони бу айбловларни инкор қилмаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг