Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Украинага оид янги фармонни имзолади

Путин Украинага оид янги фармонни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг барча фуқаролари учун рус паспортини олишни соддалаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Илгари бу тартиб мамлакат шарқидаги тан олинмаган республикалар, шунингдек, Россия томонидан эгаллаб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларида яшовчи украиналикларга нисбатан қўлланилганди.

Ушбу ҳудудлар Россия ҳарбийлари назоратига ўтгандан сўнг, у ердаги Украина маҳаллий ҳокимиятлари ўрнига Москва назоратидаги янги маъмуриятлар пайдо бўлди.

11 июндан бошлаб Херсон ва Запорожье вилоятларида хоҳловчиларга Россия паспортлари берила бошланди. У ерда айни дамда икки валюта зонаси амалда: гривна ва рубл.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 24 феврал куни Россия қуролли кучлари Украина ҳудудида кирди. Қақшатқич жанглар ҳануз давом этмоқда. 

Аввалроқ, Путин Россия армияси салоҳияти ҳақида гапириб, «Украинада ҳали жиддий қадамлар ташланмагани»ни иддао қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг