Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва Китоб туманини «ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд»га айлантириш мўлжалланган

Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва Китоб туманини «ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд»га айлантириш мўлжалланган

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу йил Қашқадарёда 470 минг одамни банд қилиш, 150 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш, Китоб тумани, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларини «ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд»га айлантириш мўлжалланган.

Президент бандликда ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб берди.

Масалан, Шаҳрисабз тумани Ҳисорак-Ғелон йўли бўйидаги 16 гектар, Қамашида 65 гектар, Ғузорда 42 гектар ерларни туризм масканига айлантириш мумкинлиги таъкидланди. Шу каби, Қашқадарёнинг Чироқчидан ўтган 103 гектар қирғоғида сайёҳлар учун дам олиш масканларини ташкил қилиш мумкин.

Кўкдаладаги Чиял деҳқон бозори ҳудудида 50 га яқин тадбиркорлар Чиял яхнасини тайёрлаб, сотади. Бу 100 йиллик анъанага айланган. Ҳозир бозор фақат якшанба куни ишлаяпти. Агар шароитни яхшилаб, меҳмонхона ва автотураргоҳ қурилса, кўп йиллик тарихга эга бу жой кунлик режимга ўтиб, ойига 100 минг одамга хизмат қила олади.

Шаҳрисабз шаҳри маҳаллаларида 100 дан ортиқ аҳоли уй шароитида темирчилик билан шуғулланади. Уларга қулай бўлиши учун Шаҳрисабз шаҳри Қорасув маҳалласидаги 4,5 гектар бўш ерда темирчилик микро-марказини ташкил қилиш топширилди. Бундай микро-марказлар Қарши шаҳри, Деҳқонобод, Касби, Китоб, Косон ва Чироқчида ҳам ташкил қилинади.

Хорижда меҳнат қилаётган қашқадарёликлар юқори даромадли ишлар билан банд бўлиши учун Қарши давлат университетида камида 100 нафар ўқитувчини немис, япон, корейс тили бўйича малакасини ошириш, камида 10 минг одамни хорижий тилга ўқитиш, хорижда кам даромад топаётган фуқароларимизни ўзимизда ишли қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг