Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё ва Фарғонада ҳам ҳокимлар тасдиқланди

Қашқадарё ва Фарғонада ҳам ҳокимлар тасдиқланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги.

Фарғона ва Қашқадарё вилоятларига ҳокимлар қайтадан тасдиқланди. Бугун Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Сессияда 44-Тошлоқ округидан сайланган депутат Комилов Холматжон Одилович халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши қарорига мувофиқ Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Бугун Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг VII чақириқ, биринчи сессияси ўтказилди. Сессияда депутат Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига Муротжон Азимов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Номзод депутатларга ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболига мўлжалланган ўз дастурини тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг VII чақириқ, биринчи сессияси қарори билан Азимов Муротжон Бердиалиевич номзоди Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг