Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси соҳаларда фирибгарлик авж олгани маълум қилинди

Қайси соҳаларда фирибгарлик авж олгани маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда энг кўп содир этилаётган жиноятлардан бири — фирибгарлик ҳисобланади. Ўтган йил давомида республикамизда 10 мингдан ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Фирибгарликлар оқибатида 17 мингдан ортиқ фуқаролар жиноят жабрланувчисига айланишган, уларнинг 10 мингдан ортиғини эркаклар қолган қисми эса аёлларни ташкил этади. Фуқароларимизнинг ишонувчанлиги ва осон бойиб кетишга бўлган иштиёқи фирибгарларнинг тузоғига тушишларининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.

Чет элга ишга жўнатиш (13,1%), ер, уй олди-сотдиси (13.9%), ўқишга ёки ишга киритиш (9%) каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар энг кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг