Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайдан аукцион орқали 2 гектар ер олиб беришни ваъда қилди, аммо...

Қибрайдан аукцион орқали 2 гектар ер олиб беришни ваъда қилди, аммо...

Аукцион орқали 55 000 АҚШ долларига ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.А. фуқаро А.ни Қибрай тумани ҳудудидан аукцион орқали арзон нархларда 2 гектар ер майдонини олиб беришга ишонтириб, эвазига унинг 55 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг