Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги «EQUINOX» жарима майдонига қўйилди

Қидирувдаги «EQUINOX» жарима майдонига қўйилди

Фото: Xabar.uz

300 миллион сўмдан ортиқ банк қарздорлиги тўловидан “қочиб” юрган фуқаро Р.Б. га нисбатан суд қарори чиқди.

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 19.01.2025 йилдаги ижро варақасига асосан, АТБ “Ҳамкорбанк” фойдасига ушбу ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратилган. МИБнинг Бухоро вилояти бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Ихтиёр Олимовнинг “Xabar.uz”га билдиришича, ундирув қарздорнинг автомашинасига қаратилган. Бироқ, Р.Б.га тегишли қора рангли, 2022 йилда ишлаб чиқарилган “EQUINOX” русумли автотранспорт воситаси ўз-ўзидан “ғойиб” бўлган. Қидирув бир неча ой давом этган. 

“Шундан кейин мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаров мулки ҳисобланган автотранспорт воситасига нисбатан таъқиқ ўрнатилди. Қидирувдаги автотранспорт воситасини топиш қидирув ходимлари учун осон кечмади. Чунки автомашинани қарздор ўзининг таниши Ч.В.га бирор-бир ҳужжатларсиз берган. Таниши эса автомашинани кўп ҳолларда давлат рақам белгисиз бошқариб юрган. Шунингдек, йўл-ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича қаздор номида 60 дан ортиқ маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати иш юритувда мавжудлиги аниқланди. Маъмурий жарималарни бартараф этиш учун қарздорга муддат берилди. Унинг томонидан тўлов бартараф қилинмаган тақдирда, автомашина сотиш учун онлайн- аукцион савдоларига чиқарилади",-деди Ихтиёр Олимов.

Қидирувдаги автомашина танишининг уйидан давлат рақам белгисиз ҳолатда топилган ва белгиланган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг