Қирғиз ОТМдан ўзбек ОТМга «перевод» қилиш нархи қанча?

Фарғона шаҳрида 2021 йилнинг январ ойи бошларида М.Д. исмли аёл таниши С.Ш.нинг ўқишини Қирғизистондаги Тиббиёт университетидан Ўзбекистонга кўчириб беришини айтиб, жами 2200 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ва эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter