Қирғизистон президенти кортежи оғир аварияга учради
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг кортежи Иссиқкўл вилоятида аварияга учради. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизматига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 9-хизмати ходими ҳалок бўлган.
Хабарга кўра, воқеа айбдори — қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган енгил машина. Унинг ҳайдовчиси маст ҳолда бўлгани айтилмоқда.
ЙТҲ оқибатида уч киши оғир жароҳат олган, уларнинг бири шифокорлар етиб келгунига қадар оламдан ўтган.
Хабарга кўра, Жапаровга, бошқа машинада бўлгани учун, ҳеч қандай зиён етмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter