Қирғизистонда президентлик сайлови ва референдум бўлиб ўтмоқда

Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайловлари ва референдум бошланди. Референдум президентлик ёки парламент бошқарувидан бирини танлаш имконини беради. Бу ҳақда Сайлов ва референдумлар бўйича Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатда 2420 сайлов участкаси очилди, президент сайловлари ҳар қандай давоматда ҳақиқий деб топилади ва референдум учун бу миқдор 30 фоиздан ошиши керак. Овозларнинг ярмидан кўпини тўплаган номзод ғолиб бўлади. Агар давлат раҳбари лавозимига даъвогарларнинг ҳеч бири 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмаса, иккинчи босқичга ўтилади.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг аввалги сайланган президенти Сооранбай Жээнбеков намойишлар фонида ўтган йил октябрда истеъфога чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter