Қирғизистонда 5 нафар ўзбекистонлик ЙТҲ қурбони бўлди

28 январь куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен тумани ҳудудидан ўтувчи «Ўш-Боткен-Исфана» автомобиль йўлида фожиали ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Йўлда ҳаракатланиб кетаётган «Нексия» қарама-қарши йўлда келаётган Қирғизистоннинг «Мерседес-спринтер» русумли фургон автомобили билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида «Нексия» ҳайдовчиси ҳамда унинг 4 нафар йўловчиси (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter