Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистондаги зилзила Андижон вилоятида ҳам сезилди

Қирғизистондаги зилзила Андижон вилоятида ҳам сезилди

Фото: ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

25 июлга ўтар кечаси Қирғизистонда зилзила содир бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Эпицентр Жалолободда сезилиш кучи 3 баллни ташкил этди. Унинг кучи Андижон вилоятининг Пахтаобод, Избоскан, Андижон ва Жалақудуқ туманларида 2−3 балл даражасида сезилди.

Ер силкиниши магнитудаси — 3,6. Чуқурлиги — 15 км.

21 июлда Қирғизистоннинг Ўш вилоятида содир бўлган 4 балли зилзила кучи Ўзбекистонда, жумладан, Андижонда сезилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг