Қонунга ўзгартиришлар киритилди

Фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Тегишли ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев имзолади.
Унга мувофиқ:
- республикада доимий яшаш жойида 2005 йил 1 январгача рўйхатдан ўтган ёки сўнгги 15 йил давомида мамлакатда доимий яшаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш механизмлари жорий этилмоқда;
- Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш учун зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу фактларни аниқлаш суд орқали амалга оширилишини кўзда тутувчи тартиб белгиланмоқда;
- ота-онасидан бири Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган бола Ўзбекистон фуқароси деб тан олиниши бўйича тартиб белгиланмоқда;
- Ўзбекистон ҳудудида туғилган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида ариза бериши учун 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномасини олганидан кейин) мажбурий яшаш шарти бекор қилинмоқда ва бошқалар.
Ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида Ўзбекистонга 2005 йил 1 январдан олдин келган 20,5 минг киши, шунингдек ҳар йили Ўзбекистон ҳудудида сўнгги 15 йил ичида доимий яшаган 1,5 мингга яқин киши фуқаро сифатида тан олиниши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter