Қозоғистонда коронавирус қурбонлари сони 5 нафарга етди

Қозоғистонда бугун, 4 апрель куни коронавирусдан ўлим ҳолати юз бергани ҳақида «Zakon.kz» хабар берди.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Оқмўла вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан бири оламдан ўтган. Қўшни мамлакатда коронавирус оқибатида вафот этганлар жами сони беш нафарга етди.
Мамлакатда коронавирус 525 кишида аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter