Расмий маълумот: Олмалиқда ҳиндистонлик ишчиларни том босиб қолди
ФВВ Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида содир бўлган вазият бўйича ўрганиш натижаларига кўра маълумот тақдим этди.
Республикамизда бир неча кундан бери давом этаётган совуқ об-ҳаво, тоғли ҳудудларда кўп қор ёғиши ва қаттиқ шамол туфайли «Enter Engineering» компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши натижасида техноген вазият вужудга келган.
Бунинг натижасида уч нафар ҳиндистонлик ишчи воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.
Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, об-ҳавонинг кескинлашуви ва қалин қор ёғиши оқибатида бугун Олмалиқ шаҳридаги «Қўқон бозорида» ҳам савдо навеси қулаши юз берди. Жабрланганлар йўқ, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter