Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республикачиларнинг катта қисми Трампни қўлламоқда — сўровнома

Республикачиларнинг катта қисми Трампни қўлламоқда — сўровнома

AҚШ республикачи сайловчиларининг қарийб 70 фоизи AҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга қарши айбловларга қарамай, 2024 йилги сайловларда президентликка номзод сифатида кўрсатилишини қўллаб-қувватламоқда.

Бу ҳақда NBC News ижтимоий сўров натижаларига асосланиб хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, 14-18 апрел кунлари ўтказилган сўровда минг нафар америкалик сайловчи иштирок этган.

Сўров натижаларига кўра, республикачи респондентларнинг қарийб 68 фоизи Трампни партия номзодини кўрсатишга муносиб даъвогар, деб ҳисоблайди. Сайловчиларнинг фикрича, Трампга қўйилган айбловлар сиёсийлаштирилган ва унинг Оқ уй раҳбари лавозимига сайланишига тўсқинлик қилишга қаратилган.

Трамп номзодига сайловчиларнинг 26 фоизи қарши чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг