Россия ва Украина ўртасида йирик маҳбус алмашинуви якунланди

Бугун Москва ва Киев ўртасида Истанбул келишувлари доирасида «1000 га 1000» формуласи бўйича маҳбуслар алмашишнинг якуний босқичи амалга оширилди. Томонлар 303 нафар ҳарбий хизматчини бир-бирига топширдилар.
«Ушбу алмашинув муваффақиятли ўтиши учун кечаю кундуз ишлаган жамоага раҳмат. Биз барчани албатта қайтарамиз», – деб ёзди Владимир Зеленский Телеграм-каналида.
Айирбошлашнинг аввалги икки босқичи 23 ва 24 май кунлари бўлиб ўтган эди. Биринчи куни томонлар 270 нафар ҳарбий хизматчи ва 120 нафар фуқарони алмашган бўлса, иккинчи куни ҳар бири 307 кишидан айирбошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Туркияда Украина ва Россия вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, унда томонлар кенг кўламли маҳбус алмашиш бўйича келишиб олган эдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter