Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ва Украина янги музокараларда нималарга келишгани маълум бўлди

Россия ва Украина янги музокараларда нималарга келишгани маълум бўлди

Фото: Reuters.

Бугун 2 июн куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасида музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. ОАВ унинг айрим тафсилотларини очиқламоқда. 

Россия Украинага можарони ҳал қилиш шартларини ўз ичига олган меморандум лойиҳасини берди, ҳужжат бир ҳафта ичида ўрганиб чиқилади, деди Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеров.

Унга кўра, Киев навбатдаги учрашувни июн ойи охирида ўтказишни таклиф қилган.

Россия ва Украина ўлганларнинг жасадларини “6000 га 6000” формуласи бўйича алмашишга келишиб олди”, деди Рустем Умеров.

Украина делегацияси раҳбарининг сўзларига кўра, томонлар оғир ярадорлар ва 25 ёшгача бўлган шахсларни қайтаришга ҳам эътибор қаратиб, янги маҳбуслар алмашинувини амалга оширадилар.

Бундан ташқари Украина Россия ҳудудига депортация қилинган украиналик болаларни қайтаришни сўраган. 

Ўт очишни тўхтатиш ва президентлар учрашуви масаласи ҳам кун тартибига қўйилган, аммо бу борасида келишувга эришилгани йўқ. Россия фақат фронтнинг айрим қисмларида ўт очишни тўхтатмоқчи, бу мурдаларни йиғиш ишларини осонлаштиради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг