Россия Харковга ракета зарбаси берди (фото)

Кўп қаватли уйлар, тиббиёт муассасаси биносига берилган зарбалар оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 17 киши яраланди.
16 январга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Харковга ракета зарбаси берди, бу ҳақда ҳудуд раҳбари Олег Синегубов маълум қилди.
Унга кўра, Россиянинг Белгород шаҳридан иккита С-300 ракетаси учирилган.
Ўққа тутилиши натижасида бир фуқаро ҳалок бўлди, дея хабар беради «РБК-Украина» шаҳар полициясига таяниб.
Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, ракета ҳужуми натижасида 17 нафар тинч аҳоли — бир эркак ва 16 аёл яраланган. Ярадорлардан бири 90 ёшда.
«Айни дамда шифохонада жабрланганлар сони 13 нафар: 43 ёшли аёлнинг аҳволи ўта оғир. 39 ёшли аёл ҳам оғир жароҳатланган», — дейди Олег Синегубов.
Харковнинг Холодногорск туманида зарба оқибатида 20 га яқин кўп қаватли уйлар, тиббиёт пункти биноси шикастланган, 14 та машина вайрон бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter