Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Япониянинг барча вазирларини қора рўйхатга киритди

Россия Япониянинг барча вазирларини қора рўйхатга киритди

Фото: «Interaffairs»

Москва япон сиёсатчиларининг Россияга киришини тақиқлади. Бу ҳақда РФ ТИВ баёнот берди.

Японияни яхши қўшничилик алоқаларини бузиш томон қадам ташламоқда. Қолаерса, Россия иқтисодиёти ва халқаро нуфузига путур етказиш ҳаракатида, дея ўз қарорини изоҳлади Россия ташқи ишлар вазирлиги.

Россияга кириши тақиқланган япон сиёсатчилари рўйхатининг энг тепасида Япония бош вазири Фумио Кисида ҳамда Сергей Лавровнинг ҳамкасби  Есимасе Хаяси турибди. Япониянинг мудофаа, адлия, молия — барча вазирлари қора рўйхатга киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг