Россияда ўзбекистонлик ММА жангчиси қидирилмоқда
Россиянинг Петербург шаҳрида полициячига ҳужум қилган ва ҳибсга олинганидан сўнг департаментдан қочиб кетган Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда, деб хабар берди «Интерфакс».
Қайд этилишича, 8 декабр, чоршанба куни ўзбекистонлик ММА жангчиси «Э» маркази тезкор ходимларига қаршилик кўрсатиб, улардан бирини урган. Полиция уни ушлаб, бўлимга олиб борган, аммо эртаси куни у қочишга муваффақ бўлган.
Россия ИИВ Бош бошқармаси хабар беришича, полиция РФ Жиноят кодексининг 327 (сохта ҳужжатларни тайёрлаш) ва 318-моддалари (ҳукумат вакилига куч ишлатиш) бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинган шахсни қидирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter