Россияда шаҳар мэри ва унинг рафиқаси ёнғинда ҳалок бўлди

Ярослав области Данилов шаҳар мэри Иван Свечушкин ва унинг рафиқаси 17 апрелга ўтар кечаси уйида чиққан ёнғин туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Данилов муниципал райони раҳбари Александр Смирнов хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».
Шаҳар ҳокими ва рафиқасининг ўлими ҳақидаги хабарни Данилов шаҳар маъмурияти ҳам тасдиқлаган.
«РИА Новости»нинг ёзишича, ҳудудий тергов қўмитаси бошқармаси Жиноят кодексининг 109-моддасига биноан жиноят иши қўзғатган (эҳтиётсизлик туфайли ўлим келиб чиқиши). Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Свечушкин 1975 йил дунёга келган, у 45 ёшда эди. 2014 йилдан у уй-жой коммунал хўжалиги, шаҳарсозлик ва шаҳар хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлай бошлаган. 2018 йил декабрда Данилов мэри лавозимига тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter