Самарқандда 2,1 млрд сўмлик электр ўғирланди

Каттақўрғон туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда Каттақўрғон туманидаги “M.A.” фермер хўжалиги раҳбари Г.Р. тижорат мақсадида сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter