Самарқандда аёл ўзини кўприкдан ташлаётганда тўхтатиб қолинди
Бугун, 14 июль куни соат 8:20 ларда Иштихон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган С.У. Самарқанд шаҳридаги Сиёб бозори ёнидаги кўприкдан ўзини пастга ташламоқчи бўлганида, шу ердан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан тўхтатиб қолинган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, дастлабки текширувлар унинг ушбу ҳолатни содир этишига оиласидаги носоғлом муҳит сабаб бўлганлигини кўрсатмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда ёш қиз ўзини Зарафшон дарёсига ташламоқчи бўлганди.
Шунингдек, Тойлоқ туманида осилган ҳолда топилган аёлнинг эрига Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter