Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда дорихоналар «эълонда 24 соат» аслида эса 8 соат ишлайдими? (фото)

Самарқандда дорихоналар «эълонда 24 соат» аслида эса 8 соат ишлайдими? (фото)

Фото: Xabar.uz

Бугун, 2 март куни соат 01.30 да соғлиғим ёмонлашгани сабабли дори олишга чиқдим. Самарқанд шаҳри М.Ҳайдаров кўчасидаги 5-сонли оилавий поликлиникани олдида ижарада яшайман. Дори нондай зарур эхтиёжга айланган ҳозирги замонда дорихоналар пештоқига 24 соат ишлаши ёзиб қўйилган. Аслида эса...

Тунги саргузаштларим давомида дорихоналар 8 соат иш режимига ўтганига гувоҳ бўлдим.

Тадбиркор аптекачиларни тушунса бўлади, тушум эрталаб ва кечки пайт зўр бўлади. Лекин «иссиқ жон» қачон оғришини билмайсиз экан. Арзимаган пул турадиган дори-дармон ҳам ярим кечаси бир инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

5-сонли оилавий поликлиника олдидаги икки дорихона эшигига «ёпиқ» ёзуви илинган. Беруний кўчасидаги «+Аптека» ҳам аллақачон «минус»га кирган экан, эшиги тагидан қайтиб кетдим. Бир мен эмас, яна бир-икки инсон ҳам «ёпиқ» ёзувли эшикни таққиллатяпти.

Шу заҳоти Шаҳар марказий поликлиникаси, 1-сонли шаҳар болалар шифохонасининг ён-атрофидаги дорихоналарга йўл олдим. Бу ерда ҳам пештоқига «Иш режими: 24 соат» деб ёзилган эшикка эса катта қулф илинганининг гувоҳи бўлдим.

Соат 02.30да ниҳоят дори топиб, уйга қайтдим. Дорихоналар (айниқса поликлиникани олдидаги дорихоналар) тун-у куни ишлаши шартдек, назаримда.

Ғайрат Мадраҳимов, журналист

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг