Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сахий бошлиқ совғаси: концерт чиптасидан тортиб автомобилгача...

Сахий бошлиқ совғаси: концерт чиптасидан тортиб автомобилгача...

фото: https://metro.co.uk/

Англиянинг Connect  Management компаниясида бу йилги Янги йил ходимлар учун унутилмас байрамга айланди. Компаниянинг бош директори Бенджи Лесли сахийликда рекорд қўйди — жамоаси учун 100 минг фунтдан ортиқ маблағни совғаларга сарфлади.

Байрам тадбирида ходимларга рақамли шарлардан бирини танлаш таклиф этилди. Ҳар бир рақам ортида эса сюрприз яширинган эди: қимматбаҳо гаджетлар, дизайнерлик кўзойнаклари, концертларга чипталар ва яна кўплаб ёқимли совғалар.

Бироқ Хлои исмли ходимага энг катта омад кулди. У компанияда бор-йўғи бир неча ойдан бери ишлаб келаётганига қарамай, шундай бахтли рақамни танладики, натижада Range Rover автомобили ва бир йиллик суғуртага эга бўлди.

Бу воқеадан сўнг ижтимоий тармоқларда фақат битта савол айланмоқда: “Бундай компанияга ишга қандай кирса бўлади?”

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг