Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенсация. «Бунёдкор» Ўзбекистон кубоги финалига чиқа олмади

Сенсация. «Бунёдкор» Ўзбекистон кубоги финалига чиқа олмади

Фото: «PFL.uz»

Бугун, 28 сентябрь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон кубогининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футболида камдан-кам кузатиладиган ҳолат — "Бунёдкор" клуби АГМК жамоасига имкониятни бой берди. Иккинчи таймда меҳмонлар кетма-кет ҳужум уюштириб, 2 та гол уриб олди. Пойтахтликлар ҳисобни қисқартиришди холос.

Шу билан кубок финалида Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Пахтакор» ва АГМК куч синашадиган бўлди. Кубок финали 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги, ярим финал

"Бунёдкор" - АГМК 1:2

Голлар: Мурод Тошматов 79ʼ - Музаффаржон Музаффаров 58ʼ, Зафар Полвонов 63ʼ

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг