Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ўз биносини 674,7 млн сўмга таъмирлатмоқчи

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ўз биносини 674,7 млн сўмга таъмирлатмоқчи

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигининг биноси жорий таъмирланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Акром Сулаймоновнинг «Шаҳрисабз шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак даромадларининг ортиқча тушган қисми ҳисобидан тегишли харажатлар учун маблағ ажратиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. 

Қайд этилишича, ҳокимлик биносини жорий таъмирлаш учун 674,7 млн сўм маблағ ажратилмоқда. Лойиҳа ҳужжати учун 30,4 млн ажратилиши ҳам маълум қилинган.

Бундан ташқари, ҳокимнинг бу қарори билан сайлов участкаларига ажратилган мебел ва жиҳозлаш учун 356,1 млн сўм йўналтирилиши назарда тутилган.

Қарор 2021 йил 10 ноябрь куни имзоланган.

Аввалроқ, Қашқадарёда 360 миллион сўмга партия биноси таъмирланиши маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг