Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабзда эркак ўзига қўшиб оила аъзоларини ҳам ёқиб юборди. Сўнг...

Шаҳрисабзда эркак ўзига қўшиб оила аъзоларини ҳам ёқиб юборди. Сўнг...

Фото: «Astrahan.bezformata.com»

Шаҳрисабзда эркак ўзига қўшиб ўз оила аъзоларини ҳам ёқиб юборганига оид хабар тарқалганди. Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, воқеа 28 июль куни содир бўлган.

Шу куни шаҳрисабзлик С. Н. (40 ёшда, муқаддам судланган, МЧЖ раҳбари) турмуш ўртоғи З. О. (1985 й.т.) ва 3 нафар фарзандлари билан қариндошиникида меҳмонда бўлиб қайтишаётганда ўзаро жанжаллашиб қолишади. Жанжал оқибатида оила бошлиғи бошқарувидаги «Лада веста» русумли автомашинани тўхтатиб, эшикларини ичкаридан қулфлайди ва (машина) салонининг олд ўриндиғи ёнидаги елим идишдаги бензинни ўзи, хотини ва фарзандлари устига сепиб, «зажигалка» билан ёқиб юборади.

Шу атрофдаги одамларнинг ёрдами ва кўмаги билан оила шифохонага олиб борилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Воқеа жойида уч нафар фарзанднинг бири (қиз) вафот этди.

Ҳолат бўйича Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан қасддан одам ўлдириш (Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в,ж» бандлари) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилгани алоҳида таъкидланади Бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг