Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг «Фахрий нишон»и билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг «Фахрий нишон»и билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 октябр куни Бишкекда бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида давлатлараро мукофот – МДҲнинг «Фахрий нишон»и билан тақдирланди.

«Фахрий нишон»и Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров томонидан топширилди.

«Мирзиёев дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Марказий Осиё давлатлари ва бутун МДҲ давлатлари иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшди», – дейди Садир Жапаров.

Жапаров, шунингдек, Мирзиёевнинг МДҲ мамлакатлари интеграциясига қўшган ҳиссаси, ҳамдўстлик доирасида ишбилармонлик алоқалари ва ҳар томонлама самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларини ҳам эътироф этган.

МДҲнинг Фахрий нишони МДҲнинг олий мукофоти саналади. У МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2002 йил 7 октябрдаги қарори билан таъсис этилган. Бу мукофотга МДҲ мустаҳкамланишида катта ҳисса қўшганлар лойиқ кўрилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг