Шавкат Мирзиёев Минскда Путин билан учрашди

Беларус пойтахтидаги тадбирлар доирасида президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Музокаралар ҳақида Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
“Давлат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказди”, — деди Кремл матбуот котиби журналистлар билан суҳбатда.
Жума куни Минскда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг тор форматдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Давлат раҳбарларининг учрашуви Мустақиллик саройида Россия президенти Владимир Путин, Беларус раҳбари Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров иштирокида бўлиб ўтди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян видео алоқа орқали саммитга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter