Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёнинг оғриқли нуқтаси ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёнинг оғриқли нуқтаси ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг яна бир оғриқли муаммоси — уй-жой қуриш бўйича режалар ҳақида гапирган.

«Жорий йилда жами 5 минг 36 квартирали 143 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилади. Косон туманининг Дўстлик, Яккабоғ туманининг Айғиркўл маҳаллаларида ва Кўкдала туманининг Еттитом шаҳарчасида «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этишни бошладик. Бунда шу йилнинг ўзида 1 минг 316 квартирали 65 та кўп қаватли уйлар, 3 та боғча, 3 та мактаб, 1 та тиббиёт муассасаси ва кўплаб замонавий хизмат кўрсатиш объектлари қурилади», деган давлат раҳбари.

Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» томонидан янги ташкил этилган GTL заводи ишчиларини уй-жой билан таъминлаш учун Ғузор туманида ҳам «Янги Ўзбекистон» массиви барпо этилади ва жорий йилда 200 хонадонли 10 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, жорий йилда вилоят аҳолисига 730 миллиард сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда 1 минг 795 та эҳтиёжманд оилага 72 миллиард сўм субсидия ажратилади. 30 та қишлоқ ва маҳаллалар «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари билан қамраб олиниб, бунга 460 миллиард сўм йўналтирилади.

Натижада 131 минг нафар аҳоли, жумладан, «Темир», «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларига киритилган 4 минг нафар фуқаронинг яшаш шароити яхшиланади. Яна 99 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, болалар майдончаларини қуришга 36 миллиард сўм йўналтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг