Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи якунланди.

Давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди. «Внуково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия расмийлари кузатиб қўйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг