Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов: «Эртадан бошлаб ўқитувчилар ҳам таътилга чиқади»

Шерзод Шерматов: «Эртадан бошлаб ўқитувчилар ҳам таътилга чиқади»

Фото: АОКА

Айни дамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлари иштирокида «Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида тадбир ўтказилмоқда.

Унда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб ўқувчиларининг таътилга чиқарилганию, аммо ўқитувчиларнинг ишга чиқаётгани масаласига ойдинлик киритди.

«Эртадан, яъни 18 мартдан бошлаб мактаблардаги барча ўқитувчилар ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқади. Уларга ўзларининг методик юкламаларини онлайн бажаришга рухсат берилади. Фақат мактаб директори, директор ўринбосари, хўжалик мудири, психолог, фаррош ва қоровул мактабда бўлишади. Чунки уларнинг бажариши керак бўлган вазифалари бор» — деди вазир.

Шунингдек, Шерзод Шерматов таътилдаги вақтида мактаб ўқувчиларнинг ўз уйида ҳам хавфсизлигини таъминлаш кераклигини алоҳида қайд этди.

«Ота-оналарга мурожаат қилиб қоламан. «Таътил экан, энди аммангни кўришга борамиз, холангни кўришга борамиз», деган ҳолатларгаям гувоҳ бўляпмиз. Болаларни гавжум жойларга олиб боришдан тийилайлик. Бу, биринчи навбатда, болаларнинг соғлиғи учун муҳим» — деди Халқ таълими вазири.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг