Шимолий Корея Жануб билан чегарада аскар тўплай бошлади
КХДР расмий Сеулнинг разведка йўлдоши учирилиши ҳақидаги танқидига жавобан чегарага қўшимча аскар ва техникани ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабарида айтилади.
«Биз демаркация чизиғи ҳудудига янада кўпроқ кучлар ва янги ҳарбий техникани жойлаштирамиз», — дейилади Шимолий Корея Миллий Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Улар, шунингдек, агар Шимол ва Жануб ўртасида тузатиб бўлмайдиган можаро юзага келса, «Корея Республикаси тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши»ни қўшимча қилишди.
Шимолий Корея, шунингдек Жанубий Корея билан 2018 йилда имзоланган келишувга кўра тўхтатилган барча ҳарбий чораларни тиклади. Пхенян Сеулнинг «қасддан ва провокацион маневрлари» келишувни йўққа чиқарганини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter