Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея яқин ойлар ичида Россияга қўшимча аскарлар юбориши мумкин

Шимолий Корея яқин ойлар ичида Россияга қўшимча аскарлар юбориши мумкин

КХДР июль ёки август ойларида Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияга қўшимча қўшин жўнатиши мумкин.

Бу ҳақда Жанубий Корея парламентидаги ва, ўз навбатида мазкур мамлакат разведкаси (NIS)га таяниб Reuters агентлиги хабар қилмоқда. Агентлик ўз манбаларига таяниб, Россия шу ойларда Украинада кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўраётганини ёзади.

Жанубий Корея парламентидаги манбалар, шунингдек, Россияга юбориладиган Пхенян армиясига янги чақирувлар ва 17 июнь куни президент Путиннинг топшириғига биноан Ким Чен Ин билан учрашиш учун Пхенянга борган Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг КХДРга ташрифи ҳақидаги разведка маълумотларини келтирмоқда.

Интерфакс хабарига кўра, улар, жумладан, Украина атрофидаги вазият ва 2024 йил 19 июнь куни Пхенянда имзоланган Ҳар томонлама стратегик шериклик шартномасининг алоҳида бандларини муҳокама қилган. 

Шунингдек, разведка маълумотларига кўра, Пхенян Москвага артиллерия ўқ-дориларини етказишда давом этмоқда ва бунинг эвазига сунъий йўлдошларни учириш ва ракеталарни нишонга олиш тизимлари бўйича техник маслаҳатлар олаётган бўлиши мумкин.

Манба: reuters.com

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг