Тадбиркорлик ниқоби остида фирибгарлик содир этилди

Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг июль ойида 26 ёшли Ғолиб А. ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 33 ёшли Дилшод Д.нинг ишончига кириб, Ўзбекистондан Россиянинг Москва шаҳрига «мева» маҳсулотларини экспорт қилишини айтиб, бизнес орқасидан кўрилган фойданинг бир қисмини унга беришини ваъда қилиб, 55.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғолиб. А.га нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда содир қилинган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Ҳозирда ушбу пулларни нима мақсадда сарфлаганлиги ва уларни қайтариш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter