Таиланд «олтин виза» чиқаради

Таиланд $1 млн эвазига хорижликларга «олтин виза» бермоқчи.
Собиқ бош вазир Таксин Чинават мамлакатга 1 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ сармоя киритганларга узоқ муддатли яшаш гувоҳномалари тақдим этиш ва кўчмас мулк сотиб олишга рухсат бериш таклифини киритди.
Дастур 600 минг қатнашчига мўлжалланган ва Таиланд иқтисодиётига $600 млрд атрофида сармоя келтириши мумкин, ундан таълим ва инфратузилмани ривожлантиришда фойдаланилади.
Бундан ташқари, ҳаво транспорини ривожлантириш мақсадида аэропорт йиғимини 300 бат (тахминан 9 доллар)гача ошириш таклиф қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter