Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тажриба тугаганидан сўнг ғалати нарса юз берди

Тажриба тугаганидан сўнг ғалати нарса юз берди

Фото: iStock

Америка-Исроил иқтисодчиси Исҳоқ Адизес демократия қуриш учун нималар қилиш ва қилмаслик кераклигини Россия мисолида тушунтириб берди.

«Нега мен Россияни демократияга тайёр эмас, деб ҳисоблайман? Биринчидан, Россия тарихида ҳеч қачон демократия бўлмаган. Иккинчидан, кўплаб рус компаниялари билан ишлаб, бунга амин бўлганман: мажлисларда фақат бошлиқ гапиради, қолганлар жим. Сукунат. Ҳеч ким энг катта йигитга чурқ этишга журъат қилолмайди. Бошқалар оғиз очмас ёки саволлар бермас экан, демократия қуриш жуда мушкул.

Бир куни РАНХиГСда (Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси — таҳр.) катта аудитория учун маъруза қилиб, тақдимотни проекторда кўрсатдим. Қарасам, тингловчилар бошларини қийшайтириб тикилишяпти — саҳифа 90 даражага бурилиб, экранда ёнбошлаб қолган экан. Қизиғи, ҳеч бирови «Профессор Адизес, саҳифа қийшайиб қолибди», демади. Кейинги гал саҳифани атайин қийшайтириб қўйдим ва кутдим. Яна жимлик. Бундай маданият бор жойда демократия бўлиши мумкинми?

Бир куни Сбербанк раҳбари Герман Грефдан сўрадим: «Нега банкда одамлар табассум қилишмайди?». У шундай жавоб берди: «Чунки кимдир кулса, одамларда савол туғилади — нега куляпти? Бу билан нима демоқчи?».

Агар сизда ишонч йўқ экан, агар сиз авторитетга савол беролмас, талаб қўя олмас экансиз, қандай қилиб сизда демократия бўлиши мумкин? Агар сиз демократия қуришга уриниб кўрсангиз, бутунлай хаос (тарбтибсизлик) юз беради.

Бир марта мен кичкина болалар билан тадқиқот ўтказиб кўрдим. Икки мустақил гуруҳга бир хил топшириқ берилди — Lego конструкторини йиғишди. Фарқи, бир гуруҳга жуда қаттиққўл, жараённи тўлиқ ўзи назорат қилувчи тарбиячи, иккинчисига эса мулойим, ҳар замонда маслаҳат бериб турувчи тарбиячи тайинланди. Диктатор-тарбиячи бошчилигидаги гуруҳ вазифани яхшироқ ва олдинроқ тугаллади. Тажриба тугаганидан сўнг ғалати нарса юз берди. Тарбиячиси чиқиб кетганидан сўнг «диктатор-гуруҳ» болалари шунча меҳнат қилиб қурган нарсасини бузиб ташлашди... Россиянинг хавфлилиги шунда.

Совет иттифоқи тарқалиб кетди, чунки демократияга тайёр эмас эди. Балки бу гапларимга Россиянинг бугунги аксарият ёшлари қўшилишмас, лекин мен фикримда собитман. Демократияга олиб келувчи маданиятни аввал шакллантириш керак. «Келинг, демократ бўламиз», деган билан иш битмайди. Бу шахсий иштирок, қарорлар қабул қилиш, саволлар беришни ўрганиш, етакчиларга талаб қўя олиш, қарорларни қабул қилишдан олдин биргаликда муҳокама қилиш демак. Демократия тепадан пастга эмас, пастдан тепага қараб қурилади.

Биласизми, нега Исроил технологиялар борасида бунчалик илгарилаб кетди? Стартаплар сони бўйича жаҳонда етакчилардан бири. Исроилга кетиб қолган россияликларнинг ҳам бунда ҳиссаси катта. Ақлли, илмли, узоқни кўра билувчи россияликлар ўзга юртларда — Исроилда, Америкада гуллаб-яшнашмоқда. Сизлар ажойиб нарсаларни ихтиро қила оласизлар, бироқ тизимларингиз шунчаликки, барча технологияларни хориждан импорт қилишга мажбурсиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг