Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУнинг Урганч филиалида Инкубация маркази ташкил этилди

ТАТУнинг Урганч филиалида Инкубация маркази ташкил этилди

Жорий йилнинг 28 август куни Муҳаммал ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида Инкубация маркази ташкил этилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Марказни очилишига бағишланган тадбирда Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳамда вилоятдаги барча соҳа корхоналари раҳбарлари иштирок этдилар.

Ушбу марказ замонавий дизайн асосида таъмирланиб, энг сўнги русумдаги компютер ва бошқа зарур техника воситалари билан тўлиқ жиҳозланди.

Инкубация марказида вилоят ёшлари ўзларининг ахборот технологиялари ва дастурлаш соҳасидаги стартап лойиҳаларини ишлаб чиқиб уларни амалиётга жорий этиш билан шуғулланадилар. Муҳаммал ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида ташкил этилган Инкубация маркази Хоразм вилояти ёшлари учун мамлакатимизнинг Мустақилликнинг 30 йиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг