Теҳронда ҳарбий самолёт қулади

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри яқинида Эрон ҳарбий ҳаво кучларига тегишли енгил самолёт қулаб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Самолёт Исфаҳондан Теҳрон сари парвоз қилаётган эди. Ҳаво кемаси пойтахтдаги Оятуллоҳ Ҳумайний номидаги халқаро аэропортга етмасидан ҳалокатга учраган. Экипаж аъзолари – икки киши ҳалок бўлди.
Маълум бўлишича, самолёт аҳоли пунктидан узоқда қулаган.
Ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter