Тожикистон делегацияси Самарқандга етиб келди (фото)

Бугун, 20 апрель куни Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ўртасидаги «Жартепа» ўтказиш пунктидан Тожикистон делегацияси етиб келди.
Мазкур маросимда икки вилоятнинг жамоатчилик вакиллари, фаоллар ва чегара ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этди.

Тантанали тарзда ва дўстона муҳитда ўтган маросимларда Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ва Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода қатнашди.
Жам бўлганлар икки халқ ўртасидаги қадим-қадимдан давом этиб келаётган дўстлик муносабатларида очилаётган янги саҳифаларнинг дебочасига гувоҳ бўлишди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter