Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» ҳужуми Афғонистон армиясининг 25 аскари ўлимига сабаб бўлди

«Толибон» ҳужуми Афғонистон армиясининг 25 аскари ўлимига сабаб бўлди

Фото:«Eurasia Daily»

Афғонистоннинг Гилменд провинциясида «Толибон»  жангариларининг ҳукумат аскарлари лагерига ҳужуми оқибатида 25 нафар афғон аскари ҳалок бўлган, 16 киши жароҳат олган. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди. 

Ўз навбатида Афғонистон қуролли кучлари 9 нафар жангарини йўқ қилишга эришган. 

Афғонистонда 2018 йил рекорд даражада тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳам хабар берилганди. Мамкакат раҳбари Ашраф Ғанининг жангарилар билан тил топишишга уриниши ҳам унчалик самара бермаяпти. 

«Толибон» ҳаракатини афғон ҳукумати билан жиддий музокараларни бошлашга чақираман. Миллий бирлик, мамлакат мустақиллиги, ҳудуд бирлиги, кучли марказлашган ҳокимият асосий масалалар бўлади» деган эди ўз чиқишларидан бирида Ашраф Ғани.

Афғонистонда жангариларнинг ҳатто ҳукумат биноларига ҳужуми ҳам бўлиб туради, 2018 йил декабрда шундай тўқнашувларнинг бирида 43 киши ҳаётдан кўз юмган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг