Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятининг Наманган ва Сирдарё вилоятлари билан чегараларида ўзгариш бўлиши мумкин

Тошкент вилоятининг Наманган ва Сирдарё вилоятлари билан чегараларида ўзгариш бўлиши мумкин

Тошкент вилоятининг Сирдарё ҳамда Наманган вилоятлари билан чегара ҳудудлари ўзгариши мумкин.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳаси тақдимотида маълум қилинди.

Унга кўра, вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиқга келтириш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар таклиф қилинмоқда:

  • Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Боёвут туманлари ва Ширин шаҳри) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
  • Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ. Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод шаҳри) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши (ўртадаги фарқ 36,8 га);
  • Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
  • Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши (ўртадаги фарқ 12,5 га).

Мазкур қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг